Расман! Эрик Даер мавсум охирида “Бавария”ни тарк этади
ФОТО: Getty Images
Мюнхеннинг “Бавария” клуби марказий ҳимоячиси Эрик Даер жорий мавсум охирида жамоани тарк этади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ англиялик футболчи фаолиятини “Монако”да давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Маълумот учун, 31 ёшли Даер жорий мавсум мюнхенликлар сафида жами 25 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 8 миллион евроға баҳоланмоқда.
Бундеслиганинг 31-туридан сўнг “Бавария” 75 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист