Расман. Де Йонг «Барселона» билан шартномасини узайтирди
Футболчининг товон пули эса 500 миллион еврога кўтарилади.
Фото: Барселона
“Барселона” ярим ҳимоячи Френки де Йонг клуб билан келишувни узайтирди.
Клуб расмий сайти хабар беришича, нидерландиялик футболчи “анорранглилар” билан 2029 йилнинг ёзига қадар битим имзолаган.
Футболчининг товон пули эса 500 миллион еврога кўтарилади.
Маълумот учун, Френки де Йонг 2019 йилдан бери "Барселона"да ҳаракат қилади. Ўшанда Каталония клуби ярим ҳимоячи учун "Аякс"га 85 миллион евро тўлаганди.
Шу вақтга қадар Френки де Йонг "Барселона" сафида 267 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 19 та гол ва 24 та ассист бор.
Розикжон Султонмуродов
Журналист