Расман! Дани Олмо ва Пау Виктор мавсум охиригача “Барселона”да ўйнай олади
Футбол
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: fcbarcelona.com
Суд Ла Лиганинг “Барселона” футболчилар Дани Олмо ва Пау Викторни рўйхатдан ўтказишига қарши берган апелляциясини рад этди. Бу ҳақда Diario Sport нашри хабар бермоқда.
Бундан кўринадики, иккала футболчи ҳам жорий мавсум охиригача каталонияликлар сафида ҳаракат қила олишади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Барселона” Ла Лига Олмо ва Викторни мавсум охиригача рўйхатдан ўтказишдан бош тортгани учун ариза билан чиққанди. Олий спорт кенгаши (CSD) Каталон клубининг илтимосини қаноатлантирди.
Маълумот учун, “Барселона” Ла Лига'нинг 30-туридан сўнг турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. “Кўк-анорранглилар” “Реал”дан 4 очко олдинда бормоқда.