locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман! “Барселона” ярим ҳимоячиси жароҳат олди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Kordon Press

Каталониянинг “Барселона” клуби 22 ёшли ярим ҳимоячи Пабло Торренинг жароҳат олганини эълон қилди.

“Пабло Торре чап тиззасида ноқулайлик сезмоқда. Қайтиш вақти реабилитация жараёнига боғлиқ”, - дейилади хабарда.

Маълумот учун, Торре 2022-йилдан буён “Барселона” таркибида ўйнаб келмоқда. Бу давр ичида у барча турнирларда 27 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Унинг испан гранди билан тузган амалдаги шартномаси 2026-йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали эса Паблони 7,5 миллион евроға баҳоламоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг