locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: «Барселона» Де Йонг билан шартномани узайтирди

Томонлар ўртасида тузилган аввалги келишув жорий мавсум охирида якунга етиши керак эди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расман: «Барселона» Де Йонг билан шартномани узайтирди
ФОТО: Getty Images

Каталониянинг «Барселона» клуби нидерландиялик яримҳимоячи Френки де Йонг билан янги меҳнат шартномасини имзолади. Бу ҳақда «кўк-анорранглилар» матбуот хизмати расман эълон қилди.

Манбага кўра, томонлар ўртасида 2029 йилга қадар мўлжалланган янги битим тузилган.

Эслатиб ўтамиз, 28 ёшли футболчи 2019 йилдан буён «Барселона»да тўп сурмоқда. Бу давр ичида у Ла Лигада 183 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол ва 16 та голли узатма муаллифига айланди.

Нидерландиялик яримҳимоячи каталонияликлар билан бирга икки марта Ла Лига чемпиони бўлди, шунингдек, мамлакат кубоги ва Суперкубогини ҳам қўлга киритди.

Ўтган мавсумда Де Йонг барча турнирларда 46 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 2 та ассистни ўз номига ёздириб қўйди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг