Расман. «Ан Наср» Кингсли Команнинг трансферини эълон қилди
Фото: Ан-Наср
Саудиянинг "Ан-Наср" клуби 29 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи Кингсли Коман трансфери ҳақида эълон қилди.
Аввалроқ "Бавария" футболчини бонуслар билан қўшиб, 35 миллион евро эвазига сотиши маълум қилинган эди.
Коман 2028 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади. Унинг мавсумлик маоши 20–25 миллион еврони ташкил қилади.
Маълумот ўрнида, франциялик ҳужумчи Бундеслига гранди сафида 339 та беллашувда майдонга тушиб, 72 та гол урди ва 71 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Баҳром Бобонов
Редактор