locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман. Абдулла Абдуллаев — «Нефтчи» аъзоси

Абдулла Абдуллаев фаолияти давомида ўзининг юқори маҳорати, майдонни яхши кўра олиши, тўп билан ишлашдаги ишончлилиги ва жанговор характери билан ажралиб келган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расман. Абдулла Абдуллаев — «Нефтчи» аъзоси
photo: Neftchi FK

Расман. Абдулла Абдуллаев — «Нефтчи» аъзоси

«Жамоамиз ёзги трансфер ойнасида таркибни кучайтиришда давом этмоқда. «Нефтчи» ПФК раҳбарияти Суперлига ва миллий терма жамоамиз сафида тажриба орттирган таянч ярим ҳимоячиси Абдулла Абдуллаев билан шартнома имзолади.

Абдулла Абдуллаев фаолияти давомида ўзининг юқори маҳорати, майдонни яхши кўра олиши, тўп билан ишлашдаги ишончлилиги ва жанговор характери билан ажралиб келган. Унинг тажрибаси ва ярим ҳимоядаги кўп қиррали ўйини жамоамизнинг иккинчи даврасидаги муҳим вазифаларни амалга оширишда катта аҳамият касб этади.

Янги футболчимиздан «Нефтчи»нинг сариқ-қора либосида муносиб ўйинлар, муҳим ғалабалар ва жамоавий мақсадларимиз сари қўшиладиган катта ҳисса кутиб қоламиз.

Клуб раҳбарияти, мураббийлар штаби ва кўп сонли фидоий мухлисларимиз номидан Абдуллага «Нефтчи»даги фаолиятида омад, соғлиқ ва катта муваффақиятлар тилаймиз!

«Нефтчи»га хуш келибсиз, Абдулла!»,-деп ёзилади клуб расмий саҳифасида.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг