locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Рашид Ғафуров: Барибир тажриба ўз сўзини айтди

Яйпан - Металлург 1:2 баҳсидан кейин мезбонлар бош мураббийи фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Рашид Ғафуров: Барибир тажриба ўз сўзини айтди
photo: Yaypan Fk

Яйпан - Металлург 1:2 баҳсидан кейин мезбонлар бош мураббийи фикр билдирди.

Бугунги ўйин ҳақида фикрингиз қандай?
Бугунги ўйин ҳақида фикримни айтадиган бўлсам, менимча, жуда чиройли ўйин бўлди. Маглуб бўлганимизга қарамасдан, кўпчилик мухлислар ўйинимиздан мамнун бўлди. Аммо ўйиндан олдин кўпчилик бизни бундай ўйин кўрсатади, деб ўйламаган эди. Рақибимиз — Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилган жамоа. Шунингдек, уларга етарлича ташвиш туғдирдик. Ўйин биз кутгандан ҳам яхши бўлди.

Ҳисоб ўйинга мос келмади, деб ўйлайсизми?
Барибир тажриба ўз сўзини айтди. Ҳеч бўлмаганда, дуранг адолатли бўларди. Ўйиндан келиб чиқиб қарасак, дуранг уларни ҳам қониқтирмас эди. Нима бўлган тақдирда ҳам жамоамиз ғалаба учун майдонга чиқди.

Маълумотларга кўра, мавсум аввалида жамоа қийинчиликларга учраган, жумладан, майдон масаласида. Шу ҳақида фикрингиз?
Ҳозирда майдон масаласи фақатгина бизда эмас, кўп жамоаларда кузатилмоқда. Стадионлар янги мавсумга тайёрланмоқда. Шу сабабли машғулотларимизни бошқа майдонда олиб бормоқдамиз. Худо хоҳласа, 4-турни ўз майдонимизда ўйнашни режалаштиряпмиз.

Сизнингча, ўзгаришлар ўзини оқладими?
Биз бошқа футболчини алмаштирмоқчи эдик, аммо Акбархон Иброҳимхонов ўзини алмаштиришни сўрагани учун уни алмаштиришга мажбур бўлдик.

Қўқондаги “Марказий” стадион майдони ҳақида қандай фикрдасиз?
10 баллик тизимда 10 балл бераман. Жуда аъло ҳолатда. Бундай майдонда футболчилар роҳатланиб тўп суради

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг