locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Илҳом Мўминжонов: ПРО-Лигада осон ўйин бўлмайди

ПРО-Лига янги мавсуми 1-тури доирасида Металлург сафарда “Яйпан”га қарши майдонга тушди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Илҳом Мўминжонов: ПРО-Лигада осон ўйин бўлмайди
photo: Metallurg FK

ПРО-Лига янги мавсуми 1-тури доирасида Металлург сафарда “Яйпан”га қарши майдонга тушди.

Қизиқарли кечган баҳсда меҳмонлар 2:1 ҳисобида зафар қучди.

"ПРО-Лига бошлангани билан барча иштирокчиларни ва мураббийларни табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак, биринчи тур ҳар доим қийин ўтган. Бўлим бошида гол ўтказиб юбордик, кейин вазиятни тенглаштирдик. “Яйпан” жамоаси уйда яхши ҳаракат қилишини билардик. Ушбу учрашувга тайёргарлик кўриш жараёнида рақибни таҳлил қилганимизда “Яйпан” қандай футбол намойиш этишини кўриб чиққандик. Қийин ғалабани қўлга киритдик. 60-дақиқадан кейин ҳам толиқиб қолмаслигимизни намойиш этдик ва гол уриб, ғалабани қўлга киритдик ҳамда футболчиларни табриклайман. “Яйпан” жамоасига эса кейинги ўйинларда омад тилайман.

Биринчи бўлимдаги вазиятда пеналти бор эди. Ўша вазиятни ҳакамлар кўриб чиқишини хоҳлардим.

Легионерларимиздан Бубаня ва Йочич бугун яхши ўйин кўрсатди. Ана Йочич ғалаба голини урди. Армин ҳали оптимал спорт формасида эмас, шу сабабли уни захирага олдик. Бразилиялик ҳужумчимиз Максвел да Силва ҳам адаптация жараёнини бошдан ўтказмоқда. Апрель ойидаёқ ўйинларимиз кўп ва легионерлар ҳам ўйиндан ўйинга кучайиб боради.

"Металлург" мақсад сари давом этади. ПРО-Лигада осон ўйин бўлмайди, ҳар бир баҳсда кураш кечади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг