locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Раҳимжон Давронов — «Қўқон-1912» жамоаси футболчиси

Клуб раҳбарияти ва мухлислари Раҳимжон Давроновнинг трансфери жамоанинг мудофаа чизиғидаги ишончлиликни янада ошишига умид билдишмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Раҳимжон Давронов — «Қўқон-1912» жамоаси футболчиси
photo: Qo'qon-1912

«Қўқон-1912» футбол клуби таркибни кучайтириш ишларини давом эттирмоқда.

Жамоамиз дарвоза чизиғини мустаҳкамлаш мақсадида тажрибали посбон Раҳимжон Давронов билан шартнома имзолади.

Маҳоратли дарвозабон энди қўқонликлар шарафини ҳимоя қилади ва жамоанинг олдига қўйилган юқори мақсадларга эришишда ўз ҳиссасини қўшишга ҳаракат қилади. Клуб раҳбарияти ва мухлислари Раҳимжон Давроновнинг трансфери жамоанинг мудофаа чизиғидаги ишончлиликни янада ошишига умид билдишмоқда.

«Қўқон-1912» оиласига хуш келибсан, Раҳимжон! Навбатдаги учрашувларда ва янги мавсумда сенга омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаймиз!»,-дея ёзилади клуб расмий саҳифасида.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг