locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Рафинья Неймарнинг рекордига етиб олди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Рафинья Неймарнинг рекордига етиб олди
ФОТО: Getty Images

Каталониянинг “Барселона” клуби винкери Рафинья Европанинг топ-5 чемпионатларида бразилиялик футболчиларнинг бир мавсумда давомидаги гол+пас тизими бўйича Неймарга етиб олди.

Рафинья жорий мавсум 30 та гол урди ва 21 та голли узатмани амалга оширди. Неймар эса 2015/2016-йилги мавсумда 31 та гол урган ва 20 та голли узатмани амалга оширган.

Шунингдек, Неймар 2017/2018-йилги мавсумда ПСЖ сафида ўйнаб, 28 та гол урганди ва 16 та голли узатмани амалга оширганди.

Маълумот учун, учун Рафинья ушбу кўрсаткич бўйича ҳамюртини ортда қолдириши мумкин. У мавсум якунга қадар камида Ла Лигада 6 та, Чемпионлар Лигасида 2 та ва Испания Кубоги финалида ҳам иштирок этиши мумкин.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг