locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Рафинья: «Флик мени «Барселона»да қолишга кўндирди. Бу қароримдан афсусланмайман»

Бразилиялик ҳужумчи нега Саудия клублари таклифини рад этгани ҳақида гапирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Рафинья: «Флик мени «Барселона»да қолишга кўндирди. Бу қароримдан афсусланмайман»
ФОТО: Getty Images

«Барселона»нинг қанот ҳужумчиси Рафинья Саудия Арабистонига трансфери амалга ошмай қолганига изоҳ берди. Бразилиялик футболчига «Ал Ҳилол» жиддий қизиқиш билдирган эди, бироқ у каталонияликлар сафида қолишни танлаб, шартномасини 2028 йилга қадар узайтирди.

«Мен 15 ёшимдан бери футбол ўйнаяпман. Ҳаётимда яхши ва ёмон кунлар бўлган. Энди эса ўзим ва оилам ҳақида ўйлайдиган пайт келди, деб ҳис қилдим. Саудиядан келган таклиф мени ҳайратга солди — бу таклиф менинг, ота-онамнинг, ўғлимнинг ва атрофимдаги кўплаб инсонларнинг ҳаётини ўзгартиб юборарди.

Албатта, «Барселона»дан кетиш ҳақида ўйладик. Балки ҳозир айнан шундай қарор қабул қилиш учун энг тўғри вақтдир, деб ўйладим. Аммо биз мураббий — Ҳанс-Дитер Флик билан гаплашдик: аввал телефон орқали, сўнгра мавсумолди йиғин бошида юзма-юз суҳбатлашдик. У мени қолишга кўндирди. Энди эса у шундай қилганидан хурсандман», — деди Рафинья.

Эслатиб ўтамиз, Рафинья ўтган мавсум барча турнирларда 57 та ўйинда майдонга тушиб, 34 та гол урди ва 25 та голли узатмани амалга оширди. У «Барселона» билан биргаликда Испания чемпиони бўлди, шунингдек, мамлакат кубоги ва Суперкубоги ҳам қўлга киритди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг