Рафинья “Барселона” билан келишувни узайтиришга рози бўлди
Фото: Getty Images
“Барселона” клуби вингер Рафинья Диас билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришган. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар тарқатмоқда.
Қайд этилишича, томонлар келишувни узайтириш бўйича айрим жиҳатларни келишиб олишлари керак холос. Янги келишув 2029 йилгача амал қилади.
Бразилиялик футболчи жамоанинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айланади.
Ушбу мавсумда вингер Ла Лигада 18 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист