locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Рафинья: “АПЛ - футбол ўйнаш ва томоша қилиш учун энг яхши лига”

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Рафинья: “АПЛ - футбол ўйнаш ва томоша қилиш учун энг яхши лига”
ФОТО: Getty Images

Бразилия терма жамоаси ва Каталониянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Рафинья Англия Премьер-лигаси ҳақида ўз фикрларини билдирди.

“АПЛ — бу футбол ўйнаш ва томоша қилиш учун энг яхши лига. Премьер-лигада рақибдан қатъи назар, ҳар икки жамоа 90 дақиқа давомида бир-бирларига ҳужум қилишларини кузатасиз”, — дейди Рафинья.

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик вингер 2020-йилдан 2022-йилгача “Лидс” сафида тўп сурган. Бу давр ичида у жами 67 та ўйин ўтказиб, 17 та гол урган ва 12 та голли узатмани амалга оширган.

2022-йилда эса Рафинья “Барселона” сафига келиб қўшилган. Жорий мавсумда у барча турнирларда 54 та ўйинда майдонга тушиб, 34 та гол урди ва 25 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 80 миллион евроға баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг