locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Рафинья: “Ҳанси Флик туфайли “Барселона”да қолдим”

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Рафинья: “Ҳанси Флик туфайли “Барселона”да қолдим”
ФОТО: Getty Images

Бразилия терма жамоаси ва Каталониянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Рафинья бош мураббий Ҳанс-Дитер Флик ҳақида фикр билдирди.

“Мен Ҳанси Флик туфайли “Барселона”да қолдим. У менга унинг режаларида муҳим роль ўйнашимни айтди. Ҳанси Флик — футболчиларга қайғурадиган одам.

Ўйнамаганлар табиийки хафа бўлади, лекин у ҳеч кимни хафа қилмоқчи эмас. У ажойиб жамоа тузмоқчи. Унинг инсонпарварлик томони, ғамхўрлиги, адолатлилиги... У ғалаба қозонишни истайди”, — дейди Рафинья.

Эслатиб ўтамиз, Рафинья 2022 йилдан буён “Барселона” сафида ўйнаб келмоқда. У жорий мавсум барча турнирларда 54 та ўйинда майдонга тушиб, 34 та гол урди ва 25 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt’даги нархи 80 миллион евроға баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг