locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ПСЖнинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум бўлди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ПСЖнинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум бўлди
ФОТО: Getty Images

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумчиси Серу Гираси фаолиятини Лига 1да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Sport Bild нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, ПСЖ Гираcини ёзги трансферлар вақтида ўз сафига қўшиб олмоқчи. Парижликлар бош мураббийи Луис Энрике бу келишувни амалга оширишдан манфаатдор.

Футболчининг тўвон пули 70 миллион еврони ташкил қилади. Аммо бу банд фақат “Реал Мадрид”, “Барселона”, “Манчестер Юнайтед”, “Манчестер Сити”, “Ливерпуль”, “Челси” ва “Арсенал” клублари учун амал қилади.

Қайд этилишича, ҳужумчининг ўзи ҳозирги жамоасида қолишга ҳам тайёр.

Маълумот учун, Серу Гираси жорий мавсум 44 та ўйинда майдонга тушиб, 33 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 40 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг