locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ПСЖ “Бавария” ҳимоячисининг трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ПСЖ “Бавария” ҳимоячисининг трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда
ФОТО: Getty Images

Франциянинг ПСЖ клуби “Бавария”нинг 28 ёшли марказий ҳимоячиси Ким Мин Жега жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Footmercato нашри журналисти Санти Ауна хабар берди.

Манбага кўра, шу ҳафта парижликлар спорт директори Луис Кампос ва ҳимоячининг вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтган. “Бавария” трансфер учун 50 миллион евро олиши кутилмоқда. Музокаралар яқин кунларда давом этади.

Қайд этилишича, кореялик ҳимоячига Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот учун, Ким Мин Чже ўтган мавсум барча турнирларда 43 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол муаллифи бўлган. Унинг Transfermarkt’даги нархи 40 миллион евроде баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг