Превью.«Насаф» — «Қўқон-1912»
Суперлиганинг 25-турида “Қўқон-1912” – “Насаф” ўзаро баҳс олиб боради.
Учрашув 16 октябр куни Қарши шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.
Ўзаро ўйинлар
Бу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 29 марта тўқнаш келишган.
“Насаф” ўйинларнинг 20 тасида зафар қучган, 5 та баҳсда вакилларимизнинг қўли баланд келган. Тўртта учрашувда дуранг натижа қайд этилган.
Тўплар нисбати – 53-27 “Насаф” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Аждардар” 64 очкони қўлга киритишган. “Қўқон-1912” очкоси 19 тани ташкил этади.
Эртага бўлиб ўтадиган учрашувни Темурбек Тўхтасинов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.
"Насаф” — “Қўқон-1912”
16.10.2025, 19:30
Бош ҳакам: Темурбек Тўхтасинов
Ёрдамчи ҳакамлар: Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов
Захира ҳаками: Ринат Серазитдинов
Назоратчи: Рустам Бобомуродов
ВАР: Абдурашид Худойберганов
АВАР: Акмал Ғиёсов
Комиссар: Қудрат Мадраимов
Бошланиш вақтлари
“Қўқон-1912” – “Насаф” учрашуви 16-октябр куни, соат 19:30 да бошланади. Учрашув Қаршидаги “Марказий” стадионида бўлиб ўтади.