Превью. «Бухоро» – «Қўқон-1912»
Фото: Қўқон-1912 ПФК
Эртага "Қўқон-1912" жамоаси Суперлиганинг 20-турида "Бухоро"га қарши майдонга тушади. Жамоалар шу кунга қадар чемпионат баҳсларида жами 35 та учрашувда тўқнаш келишган.
Ўзаро учрашувларнинг 13 тасида қўқонликлар ғалаба қозонган. "Бухоро" жамоаси эса 17 тасида зафар қучган. Яна 5 та баҳсда жамоалар дуранг ўйнашган. Тўплар нисбати 57-45 бухороликлар фойдасига.
Бухороликлар 56 очкони қўлга киритишган. “Қўқон-1912” очкоси 43 тани ташкил этади.
Эртанги "Бухоро" - "Қўқон-1912" ўртасидаги баҳс 20:00 да "Марказий" стадионида бошланади
Баҳром Бобонов
Редактор