«Португалияга қарши Ўзбекистоннинг имконияти нолга тенг» – Георгий Черданцев миллий жамоамиз ва Роналду ҳақида
«Португалияга қарши Ўзбекистоннинг имконияти нолга тенг» – Георгий Черданцев миллий жамоамиз ва Роналду ҳақида
Sports24.uz сайтининг Қозоғистондаги ҳамкори Sports24.kz сайти Ўзбекистоннинг Колумбияга қарши (1:3) учрашувидан кейин россиялик таниқли футбол шарҳловчиси Георгий Черданцев билан суҳбатлашди. «Матч ТВ» шарҳловчисининг фикрича, Ўзбекистонга қарши ўйинда Роналдуни кимдир Португалиянинг заҳира ўриндиғига ўтқиза олмайди, агар унинг ўзи бунга рози бўлмаса.
Георгий Черданцев Колумбияга қарши миллий жамоамизнинг ўйинини эътироф этган бўлса-да, Португалияга қарши 2-тур ўйинида имконияти жуда пастлигини маълум қилди.
«Ўзбекистонга қарши ўйинда Роналдуни кимдир Португалиянинг заҳира ўриндиғига ўтқиза олмайди, агар унинг ўзи бунга рози бўлмаса. Унинг атрофидагилар унга буни тўғри тушунтириши керак бўлади. Акс ҳолда у бошқаларнинг ўрнини банд қилиб қўяди. Ҳозир шахсий натижадан кўра, жамоавий натижа муҳимроқ ҳисобланади.
Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги мақсади аввало турнирда муносиб иштирок этишдан иборат бўлиши керак. Қолгани омадга боғлиқ.
Ўзбекистон бу турда гуруҳ фаворитига қарши ўйнайди. Афсуски, португаллар 1-турда зарур очколарни йўқотиб қўйишди. Энди улар яна очко йўқотилишига йўл қўйишмайди. Ўзбекистон бу учрашувга тайёр бўлади, аммо натижа ҳақида сўрасангиз, Ўзбекистоннинг Португалияга қарши дуранг ўйнаши ёки ғалаба қозониш имконияти нолга тенг. Улар Колумбияга қарши қўрқмай ўйнаганидек, бу сафар ҳам ўз ўйинларини кўрсатишлари керак», - деди Георгий Черданцев.