locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Португалия — Ўзбекистон ўйинини марокашлик ҳакамлар бошқаради

Миллий терма жамоамизнинг Португалияга қарши ўйини 23-июнь куни Тошкент вақти билан соат 22:00 да бошланади.
Португалия — Ўзбекистон ўйинини марокашлик ҳакамлар бошқаради
ФОТО: Getty images

Миллий жамоамизнинг Жаҳон чемпионатидаги навбатдаги ўйинини марокашлик ҳакамлар бошқаради

АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатининг 2-туридан ўрин олган Португалия ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги учрашув расмийлари маълум бўлди.

Мазкур беллашувни марокашлик FIFA ҳаками Жалал Жайед бошқаради. Унга қанотларда ҳамюрти Зәкария Бринси ва Мустафо Акакад ёрдам беради.

Учрашувнинг тўртинчи ва бешинчи расмий ҳакамлари сифатида Жанубий Африка Республикаси вакиллари Абонгайл Том ҳамда Захеле Сивела фаолият олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, миллий терма жамоамизнинг Португалияга қарши ўйини 23-июнь куни Тошкент вақти билан соат 22:00 да бошланади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг