Погба «Монако»даги дебютидан сўнг таʼсирли изоҳ ёзди
«Монако» яримҳимоячиси Пол Погба Лига 1нинг 13-турида «Ренн»га қарши ўйиндан сўнг футболга қайтиши ҳақида фикр билдирди. Француз футболчиси 85-дақиқада майдонга тушди, бироқ жамоаси 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди.
Погба ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида шундай ёзди:
«Кеча унутилмас тун бўлди. Икки йиллик танаффусдан сўнг майдонга қайтиш мен учун сўз билан ифода этиб бўлмайдиган даражада катта аҳамиятга эга эди. Менга муҳаббат, энергия ва ишонч берган барча мухлисларга раҳмат.
Мени қўллаб-қувватлаган, ёнимда бўлган ва йўлимнинг ҳар бир лаҳзасида ёрдам берганларга чексиз миннатдорчилик билдираман. Бу дебют фақат меники эмас эди… у мени ҳеч қачон ёлғиз тарк этмаган сизларнинг барчангизга тегишли».
Маълумот учун, Погба жароҳатлар ва допинг сабабли 881 кун давомида майдонга тушмаган эди.