«ПСЖ» «Монако»га қарши ўйин олдидан жиддий йўқотишга учради
Парижликлар ҳозирда Лига 1 турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
ФОТО: Getty Images
Лига 1 Франция
29.11.2025, Як.
Монако
1
ПСЖ
0
«ПСЖ» матбуот хизмати Франция чемпионати 14-туридан олдин, жамоа «Монако» билан учрашиши олдидан, 23 ёшли португалиялик ҳимоячи Нуну Мендеш жароҳат олгани ҳақида хабар берди.
«Тоттенхем»га қарши ўйинда ўнг сон соҳасида енгил жароҳат олган Нуну Мендеш кейинги бир неча кун давомида даволаниш курсидан ўтади», — дейилади клубнинг расмий сайтида берилган хабарда.
Жорий мавсумда футболчи барча мусобақаларда 16 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урган ва 4 та ассист амалга оширган.
Франция чемпионатида 13 турдан сўнг «ПСЖ» 30 очко билан турнир жадвалида етакчилик қилмоқда, «Монако» эса 8-ўринда ва клуб ҳисобида 20 очко бор.
Насрулло Каримов
Журналист