locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Пиоли мавсум охирида \"Ан-Наср\"ни тарк этиши мумкин

Пиоли мавсум охирида "Ан-Наср"ни тарк этиши мумкин
Фото: Getty Images

“Ал-Наср” бош мураббийи Стефано Пиоли мавсум якунида жамоани тарк этади. Бу ҳақда инсайдер Никола Скира хабар берди.

Мутахассиснинг клуб билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган, бироқ Пиоли қўл остида жамоа мавсумни совринсиз якунлаш арафасида турибди. Қониқарсиз натижалар фонида у истеъфога чиқарилиши мумкин.

Пиоли Саудия клубини тарк этса ҳам узоқ вақт ишсиз қолмаслиги мумкин. У "Рома”ни бошқариши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Пиоли жорий мавсум бошидан буён “Ан Наср”ни бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида жамоа 39 ўйинда 25 ғалаба, 6 дуранг ва 8 мағлубиятни қабул қилиб олди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг