\"Қўқон-1912\" жамоаси навбатдаги ўқув йиғин машғулотларини ўтказиш учун Туркиянинг Анталия шаҳрига йўл олди
Янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўришни мақсад қилган "Қўқон-1912" жамоаси навбатдаги ўқув йиғин машғулотларини ўтказиш учун Туркиянинг Анталия шаҳрига йўл олди.
24-январдан - 14-февралга қадар давом этадиган йиғинда жамоамиз бир қатор ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади. Машғулот жараёнида футболчиларнинг жисмоний, техник ва тактик тайёргарлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилади.
Жамоамизнинг асосий таркибидан ташқари ўтган мавсум ўринбосарлар сафида яхши ҳаракат қилган бир қатор футболчилар ҳам Туркиядаги йиғинда иштирок этади.
Шунингдек, Туркиядаги йиғинда жамоамиз сафида бир қатор футболчилар ҳам келиб, қўшилиши кутилмоқда.
"Қўқон-1912" жамоасининг Анталия йиғинига йўл олган тўлиқ таркиб рўйхати қуйидагича:
Спорт директори: Мухсинжон Низомиддинов
Бош мураббий: Андрей Шипилов
Ёрдамчи мураббий: Февзи Давлетов
Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий: Анатолий Курлаев
Фитнес бўйича мураббий: Расулжон Саидалиев
Дарвозабонлар мураббийи: Хуршид Хўжаев
Иш юритувчи: Маъруфжон Мўминов
Маъмур: Маъмур Мансуров
Шифокор: Бобур Абдазов
Уқаловчилар: Нажмиддинов Бегмурод, Солиев Артур
Матбуот котиби: Ниғмонхўжа Нозимов
Футболчилар: Азизхон Исақов, Рустам Нартадиев, Асриддин Тоштемиров, Зафар Ҳакимов, Жасурбек Ёқубов, Шаҳзод Акрамов, Алишер Салимов, Иқболжон Маликжонов, Мўҳриддин Пазлидинов, Муҳаммаданас Ҳасанов, Иброҳимжон Мухторов, Аюбхон Мухторов, Ҳаётжон Маматов, Андро Гиоргадзе, Шота Гвазва, Тома Табатадзе, ҒуломҲайдар Ғулямов, Шоҳрух Ғадоев, Егоp Кондратюк, Жавоҳир Сидиқов, Абдурашид Валиeв, Ҳасанжон Рўзматов, Муҳаммадюсуф Тўйчиев, Саидисломбек Паҳлавонов, Жасурбек Маҳмуджонов, Ҳамзахон Хўжаев.
ПС. Жавоҳир Ҳусанов Миллий терма жамоа йиғинида иштирок этаётганлиги сабабли водий клуби ихтиёрига кейинроқ қўшилади.