locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Компани «Бавария» билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишни мақсад қилган

Бундеслига гранди яна бир норвегиялик жамоа — «Викинг»га қарши майдонга тушади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Компани «Бавария» билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишни мақсад қилган
Фото: Getty Images
Чемпионлар лигаси
13.10.2026, 15.00
Viking
-
Бавария
-

«Бавария» бош мураббийи Венсан Компани жамоани Чемпионлар лигасида ғолибликка олиб келишни қатъий мақсад қилган.

Мюнхенликлар турнирдаги иштирокини Норвегиянинг «Буде-Глимт» клуби устидан 5:0 ҳисобидаги ғалаба билан бошлади. 13 октябрь куни Бундеслига гранди яна бир норвегиялик жамоа — «Викинг»га қарши майдонга тушади.

«Мавсум бошидаёқ Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишни исташимизни аниқ айтган эдим. Аммо бу ҳақда фақат гапиришимиз мумкин бўлган босқич аллақачон ортда қолди — энди ҳаракат қилиш вақти. Аввало, умумий босқичдан ўтишимиз керак. Кейинги йўлимиз осонроқ ёки қийинроқ бўлиши мумкин, бу ҳам кўп нарсага боғлиқ. Охир-оқибат барча рақиблардан кучлироқ бўлишимиз керак, бу эса осон эмас. Аммо мақсад — мақсадлигича қолади ва у ўзгармайди», — деди Компани Sky Sport нашрига берган интервьюсида.

«Бавария» ўтган мавсумги Чемпионлар лигасида чорак финалга қадар етиб борган эди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг