locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Нико Уильямс фаолиятини “Реал”да давом эттириши мумкин

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Нико Уильямс фаолиятини “Реал”да давом эттириши мумкин
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг “Реал” клуби “Атлетик” вингери Нико Уильямсга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.

Манбага кўра, “қаймоқранглилар” шартнома муддатидан аввал бекор қилингани учун Бильбао клубига 58 миллион евро товон пули тўлаши керак бўлади.

Таъкидланишича, 22 ёшли футболчи харид қилинса, Родриго “Қироллик клуби”ни тарк этиши мумкин.

Маълумот учун, Уильямс жорий мавсум барча турнирларда 44 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt’даги нархи 70 миллион еврога баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг