locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Неймар Европанинг супер клубига ўтмоқчи

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Неймар Европанинг супер клубига ўтмоқчи
ФОТО: Getty Images

Хабарингиз бор, бразилиялик ҳужумчи Неймар қишки трансферлар вақтида “Сантос”га қайтди ва қисқа муддатли шартнома имзолади. Битим жорий мавсум сўнггига қадар давом этади.

Todofichajes нашрининг хабарига кўра, Неймар “Барселона”га қайтмоқчи. 33 ёшли футболчи собиқ жамоаси билан муносиб тарзда хайрлашиш ниятида.

Бироқ, “Барселона” Неймарни орқага қайтаришга рози бўладими ёки йўқ, буниси номаълум.

Эслатиб ўтамиз, Неймарнинг ПСЖга трансфери тарихдаги энг йирик трансфер бўлиб турибди. 2017 йилда парижликлар бразилиялик ҳужумчи учун каталонияликлар ҳисобига 222 миллион евро ўтказиб берганди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг