Нефтчи вакиллари Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига чақирилди
Ушбу ўқув-йиғинда футболчиларимизга ҳамда терма жамоамизга омад тилаймиз.
photo: Neftchi FK
Шу йилнинг 27-январ – 11-феврал кунлари Жамолиддин Раҳматуллаев бошчилигидаги Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси Тошкент шаҳри ҳамда Хитой Халқ Республикасида ўқув-йиғин машғулотларини ўтказади.
Қувонарлиси, мазкур йиғинга жамоамиз вакиллари — дарвозабон Иброҳим Шокиров, ҳимоячи Мўминхон Баҳодирхонов, ярим ҳимоячи Азизбек Эримбетов ҳамда ҳужумчи Нурбек Сарсенбаев чақирилди.
Ушбу ўқув-йиғинда футболчиларимизга ҳамда терма жамоамизга омад тилаймиз!
Иброҳим Жалолов
Редактор