locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Нефтчи\" бош менежери Жафар Ирисметов Тбилисига борди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
PHOTO: Telegram

"Нефтчи" бош менежери Жафар Ирисметов айни пайтда хизмат сафари билан Грузиянинг Тбилиси шаҳрида бўлиб турибди.

Жафар Ирисметовнинг ушбу хизмат сафаридаги асосий мақсад Грузияда болалар футболи қай даражада йўлга қўйилгани, Европада бу борада ўз ўрнини топиб бораётган грузин футболи, хусусан, клуб академиялари фаолияти билан яқиндан танишиш ва келажакда Фарғонада барпо этиладиган “Нефтчи” футбол академияси учун ушбу тажрибалар ва инфратузилмалардан фойдаланишдир. Кеча клуб бош менежери Жафар Ирисметов Тбилисидаги грузин футболи байроқдори бўлган "Динамо Тбилиси" футбол академиясида бўлди ва у ерда академия директори Леван Гванцеладзе билан учрашди.

Шунингдек, ушбу йилдан эътиборан ПФЛ билан ҳамкорлик доирасида иш бошлаган Тбилисидаги энг катта шоуром ҳисобланган "Macron Tbilisi Hub" фаолияти билан ҳам танишиб, келаси мавсум учун спорт экипировкаси билан танишиш, музокаралар ўтказиб, бу борада клуб учун энг мақбул вариантларни ўрганиб чиқиш кўзда тутилган.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг