“Насаф” самарқандлик футболчи учун 200 минг доллар тўлашга тайёр
Қаршиликлар “Динамо” етакчиларидан бири — бразилиялик Ратинони ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда
Расм: Championat Asia
Ўзбекистоннинг “Насаф” клуби ярим ҳимояни кучайтириш мақсадида янги футболчи харид қилишни режалаштирмоқда. Жамоа Самарқанднинг “Динамо” клубида тўп сураётган бразилиялик Ратинони сотиб олишга яқин турибди.
28 ёшли тажрибали ярим ҳимоячи жорий мавсумда самарқандликлар учун муҳим фигуралардан бирига айланди ва унинг саъй-ҳаракатлари билан жамоа Суперлигада иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
“Динамо” клуби футболчини сотиш ниятида эмас, шу сабабли харид қилмоқчи бўлган жамоалар шартномада кўрсатилган 200 000 долларлик тўловни амалга оширишлари лозим.
Маълумот учун, Ратинонинг бозор баҳоси ҳозирда 350 000 доллар этиб белгиланган.
Бакрадзе Иман
Редактор