locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Нагельсманн: «Эквадорга қарши ўйиндан хулоса чиқарамиз»

Германия устози Эквадорга қарши баҳс ҳақида фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Нагельсманн: «Эквадорга қарши ўйиндан хулоса чиқарамиз»
ФОТО: Getty images
Жаҳон чемпионати
25.06.2026, Як.
Эквадор
2
Германия
1

Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсманн ЖЧ-2026 доирасида Эквадордан учралган мағлубиятдан кейинги таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Биз ўйинни ажойиб бошладик. Афсуски, гол урганимиздан сўнг дарҳол позицияларни ўзгартириб, тактик ўз-ўзини ўлдириш билан шуғулланишни бошладик. Бу вазиятни қийинлаштириб юборди.

Эквадор бу баҳсга борини берди ва бу яққол кўриниб турди. Аммо менинг ўйинчиларимдан кимдир майдонда бор кучини бермади, деб айта олмайман.

Тўғри, мағлубият ҳеч қачон яхши бўлмайди, ҳатто мана шундай аҳамиятга эга ўйинда ҳам. Биз бундан тўғри хулоса (сабоқ) чиқарамиз ва олдинга интиламиз.Энди кейинги босқичга йўл олиш учун 1/16 финал учрашувида бор кучимизни ишга солиш муҳим аҳамиятга эга", — деди Нагельсманн.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг