locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Эквадор президенти Даниел Нобоа 26 июнни дам олиш куни деб эълон қилди

Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати X ижтимоий тармоғида хабар берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Эквадор президенти Даниел Нобоа 26 июнни дам олиш куни деб эълон қилди
photo: gettyimages
Жаҳон чемпионати
25.06.2026, Як.
Эквадор
2
Германия
1

Эквадор президенти Даниел Нобоа жаҳон чемпионати-2026 гуруҳ босқичи доирасида Германия миллий жамоаси мағлуб этилганидан (2:1) сўнг, миллий жамоа мусобақа плей-офф босқичига йўлланмани қўлга киритгач, 26 июнни дам олиш куни деб эълон қилди.

Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати X ижтимоий тармоғида хабар берди.

«Танқидлар, ҳақоратлар ва оғир дамларга қарамай, ўзини тиклаб, бутун мамлакатга катта қувонч улашган футболчилар ва мураббийга миннатдорчилик билдираман. Эртага дам олиш куни! Эквадорга олқишлар!», - дейилади хабарда.

Маълумот учун, Эквадор миллий жамоаси 2006 йилдан бери илк бор жаҳон чемпионатининг плей-офф босқичида майдонга тушади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг