Мюллер фаолиятини «Барселона»да давом эттириш вариантни инкор этмади
Германиялик ҳужумчи ҳозирда «Ванкувер» шарафини ҳимоя қилмоқда.
ФОТО: Getty Images
«Ванкувер Уайткапс» ҳужумчиси Томас Мюллер фаолиятини «Барселона»да давом эттириш имкониятини инкор этмади.
«Мен келажагимни «Барселона»да тасаввур қила оламан. Агар мени жуда яхши биладиган Ҳанс-Дитер Флик қўнғироқ қилса ва менга «Барселона»даги лойиҳа ёқса, шундай вариантни кўриб чиқишим мумкин. Бу — юқори даражадаги клуб, у ерда сендан нимани кутушларини аниқ биласан», — деди Мюллер.
Эслатиб ўтамиз, каталонияликлар бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик аввалроқ икки мавсум давомида «Бавария»да фаолият юритган.
Маълумот учун, Мюллер ўтган мавсум барча турнирларда 57 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол урган ва 12 та голли узатмани амалга оширган. Унинг Transfermarkt'даги нархи 6 миллион евроға баҳоланмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист