locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Монако” Ансу Фати учун “Барселона”га қанча тўламоқчилиги маълум бўлди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Монако” Ансу Фати учун “Барселона”га қанча тўламоқчилиги маълум бўлди
ФОТО: Getty Images

Франциянинг “Монако” клуби “Барселона” ҳужумчиси Ансу Фатини келаси мавсум охиригача сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олишга яқин турибди. Бу ҳақда COPE нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, “Монако” 22 ёшли футболчи учун 20 миллион евро таклиф қилмоқда. Таъкидланишича, Фатининг ўзи аллақачон Франция клуби билан принципиал келишувга эришган.

Маълумот учун, Фати жорий мавсум барча турнирларда 11 та ўйинда майдонга тушди, бироқ гол ура олмади. Унинг Transfermarkt'даги нархи 5 миллион еврога баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг