locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Модрич “Реал”да қолишни истаган эди, бироқ клуб “янги давр” бошлашга қарор қилди - Романо

Хорватиялик футболчи мавсум охирида жамоани тарк этади.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Модрич “Реал”да қолишни истаган эди, бироқ клуб “янги давр” бошлашга қарор қилди - Романо
ФОТО: Getty Images

39 ёшли хорватиялик футболчи Лука Модрич фаолиятини “Реал”да давом эттирмоқчи эди, бироқ “қаймоқранглилар” раҳбарияти шартномани узайтирмасликка ва жамоада “янги давр” бошлашга қарор қилди. Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Манбага кўра, Модрич ҳар доим раҳбариятнинг қарорларини ҳурмат қилган, шунинг учун у “Реал”ни тарк этади ва улар билан яхши муносабатларни сақлаб қолади.

Хорватиялик ярим ҳимоячиси клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидан сўнг испан грандини тарк этишини эълон қилди. Модрич 2012-йилдан буён “Лос-Бланкос” сафида тўп сурмоқда.

Бу давр ичида у барча турнирларда 590 та ўйинда майдонга тушиб, 43 та гол урди ва 95 та голли узатмани амалга оширди. Модрич “Реал” билан 6 марта Чемпионлар Лигасида ғалаба бўлган.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг