locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Миллатлар Лигаси финали бир мухлиснинг умрига зомин бўлди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Миллатлар Лигаси финали бир мухлиснинг умрига зомин бўлди
ФОТО: AFP
УЭФА Миллатлар лигаси. А лига
08.06.2025, Як.
Португалия
2
Испания
2

UEFA Миллатлар Лигаси финалидан ўрин олган Испания ва Португалия ўртасидаги учрашув вақтида бир мухлис трибунанинг иккинчи қаватидан йиқилиб, фожиали тарзда вафот этди. Марҳум саккиз метр баландликдан пресс қутисига қулаб тушган. Бу ҳақда AFP нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, воқеа ўйиннинг қўшимча бўлимларида содир бўлган. Фавқулотда вазиятлар хизматининг тезкор аралашувига қарамай, мухлиснинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган. Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Миллатлар Лигаси финалида Португалиянинг қўли баланд келди. Асосий ва қўшимча бўлимларда 2:2 ҳисоби қайд этилди ва жамоалар пеналтилар сериясига мурожаат қилишди. Унда эса омад португалларга кулиб боқди (5:3).

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг