Расман Португалия ва Роналду икки карра Миллатлар лигаси ғолиби!
Photo: gettyimages
УЭФА Миллатлар лигаси. А лига
08.06.2025, Як.
Португалия
2
Испания
2
Бир неча дақиқалар олдин Европа Миллатлар лигаси кубогининг финал учрашуви бўлиб ўтди. Ушбу қарама-қаршиликда Португалия ҳамда Испания терма жамоалари ўзаро куч синашди.
Роналду ҳамда Ламин Ямалнинг ўзига хос қарама-қаршилиги сифатида қаралган ушбу баҳсда тажриба ўз сўзини айтди. 40 ёшли Криштиану ва унинг жамоадошлари Испания терма жамоасини пенальтилар сериясида мағлубиятга учратиб, иккинчи бор Миллатлар лигаси совринини боши узига баланд кўтаришди.

Шундай қилиб Португалия УЕФА Миллатлар Лигаси ғолибига айланди.
УЕФА Миллатлар Лигаси. ФИНАЛ
Португалия 2-2 Испания
Пенальтилар серияси: 5-3
Голлар: Зубименди 21’, Мендеш 26’, Оярзабал 45’, Роналду 61'.
Иброҳим Жалолов
Редактор