Ламин Ямал Криштиану Роналдуга қарши ўйнаш ҳақида гапирди
ФОТО: Getty Images
УЭФА Миллатлар лигаси. А лига
08.06.2025, Як.
Португалия
2
Испания
2
Испания терма жамоаси ва Каталониянинг “Барселона” клуби вингери Ламин Ямал Миллатлар Лигаси финалидан ўрин олган Португалияга қарши баҳс ҳақида фикр билдирр экан, Криштиану Роналдуга ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.
“Роналду билан тўқнаш келишимми? У футбол афсонаси, албатта, ҳурматга лойиқ. Аммо мен ўз вазифамни бажаришга ҳаракат қиламан. Менинг мақсадим — бу ўйинни ютуш”, — дейди Ямал.
Эслатиб ўтамиз, 17 ёшли Ямал Францияга қарши ярим финал ўйинида дубль қайд этиб (5:4), Испанияни Миллатлар Лигаси финалига олиб чиққанди. Ҳал қилувчи баҳс эса бугун Тошкент вақти билан соат 00:00 да старт олади.
Насрулло Каримов
Журналист