“Милан”нинг собиқ мураббийи Элдор Шомуродовга устозлик қилиши мумкин
ФОТО: Lega Seria A
Саудиянинг “Ан-Насср” клуби бош мураббийи Стефано Пиоли фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда La Gazzette dello Sport нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, “Милан”нинг собиқ мураббийи “Рома”ни бошқариш учун асосий номзодлардан бири ҳисобланади. Уни шахсан Клаудио Ранери Римга олиб келмоқчи.
Таъкидланишича, “Рома” Пиолини узоқ муддатли лойиҳа учун тўғри танлов эканига ишончи комил, бироқ унинг Ар-Риёдни тарк этмаслигига иккита сабаб бор - мавсум учун 13 миллион евро маош ва Осиё Чемпионлар Лигасидаги ғалаба.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ан-Насср” мавсумдаги қониқарсиз натижалар, шунингдек, Роналду билан ўртадаги тушунмовчиликлар сабаб Стефано Пиолини истеъфога чиқариши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Насрулло Каримов
Журналист