locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мбаппе “Реал”нинг ўтган мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мбаппе “Реал”нинг ўтган мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилди
ФОТО: Getty Images

Франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппе “Реал Мадрид”нинг 2024/2025-йилги мавсумидаги энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Мбаппе ўтган мавсум Ла Лигада 34 та ўйинда майдонга тушиб, 31 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди ҳамда чемпионат тўпуравига айланди.

Шунингдек, у Чемпионлар Лигасида 14 та ўйин ўтказиб, 7 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Маълумот учун, “Реал” 84 очко билан Ла Лигада иккинчи ўринни эгаллади. Чемпионлик 88 очко жамғарган “Барселона”га насиб этди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг