Мбаппе “Реал”да ўзига хос рекорд ўрнатди
Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе Ла Лигадаги дебют мавсумида 30 ёки ундан кўпроқ гол урган “қаймоқранглилар”нинг илк футболчисига айланди. Бу ҳақда Squawka нашри хабар бермоқда.
Франциялик футболчи Испания чемпионати доирасидаги “Реал Соседад”га қарши ўйинда (2:0) дублни расмийлаштирди ва Ла Лигадаги гуллари сонини 31 тага етказиб олди.
Шу тариқа, Мбаппе биринчи мавсумда урган гуллари сони бўйича Ла Лига тарихи бўйича 3-ўринга кўтарилди.
1. Роналдо (1996/1997, “Барселона”) – 34 та
2. Пруден (1940/1941, “Атлетико”) – 33 та
3. Килиан Мбаппе (2024/2025, “Реал Мадрид”) – 31 та
4. Ромарио (1993/1994, “Барселона”) – 30 та.
Маълумот учун, Мбаппе жорий мавсум барча турнирларда 54 та ўйинда майдонга тушиб, 42 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.