locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мбаппе «Реал»да мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди

Эслатиб ўтамиз, Мбаппе 25 та гол уриб, Ла Лига тўпурари бўлди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мбаппе «Реал»да мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди
ФОТО: Getty images

Мадриднинг "Реал" клуби ўзининг расмий сайтида 2025/2026 йилги мавсум якунларига кўра энг яхши футболчи номини эълон қилди.

Бу соврин "қаймоқранглилар"нинг француз ҳужумчиси Килиан Мбаппега насиб этди. У бу совринни кетма-кет иккинчи мавсум қўлга киритмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Мбаппе 25 та гол уриб, Ла Лига тўпурари бўлди. Шунингдек, у амалдаги Чемпионлар Лигаси тўпураторлари рўйхатида биринчи ўринда бормоқда (15 та гол).

Якунланган мавсумда Килиан "Реал" сафида жами 44 та ўйин ўтказиб, 42 та гол урди. У тўрт марта "Қироллик клуби"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилган. Мбаппе мавсум охиридаги баъзи ўйинларни жароҳати сабабли ўтказиб юборди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг