Мбаппе — Марокаш билан баҳснинг энг яхши футболчиси
Килиан турнирдаги 8-голини урди.
ФОТО: Getty images
Жаҳон чемпионати
09.07.2026, Як.
Франция
2
Марокаш
0
Килиан Мбаппе Марокашга қарши баҳснинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Франция миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 чорак финалида 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
«Реал» ҳужумчиси эса жамоасининг ҳар икки голида қатнашди: дастлаб ўзи тўп киритди, сўнг Усмон Дембелега ассистентлик қилди.
Маълумот учун, 27 ёшли Мбаппе ушбу турнирда учинчи бор энг яхши ўйинчи сифатида эътироф этилди.
Франция ярим финалда Испания — Белгия жуфтлиги ғолибига қарши ўйнайди.