Буну: «Франция биздан ҳар жиҳатдан устун эди»
Марокашлик дарвозабон Францияга қарши баҳсдан сўнг фикр билдирди.
ФОТО: Getty images
Жаҳон чемпионати
09.07.2026, Як.
Франция
2
Марокаш
0
Марокаш терма жамоаси дарвозабони Яссин Буну ЖЧ–2026 чорак финалида Францияга қарши учрашувдан кейин рақибнинг устунлигини тан олди.
«Биз ўзимиздан кучлироқ жамоага қарши ўйнадик, бу ҳақиқат. Ҳатто тактик жиҳатдан ҳам устунлигимиздан фойдалана олмадик, чунки улар барча жабҳада биздан яхшироқ эди.
Энди буни қабул қилишимиз, яна ишлашни давом эттиришимиз, жамоани қайта қуришимиз ва рақибимизни ғалаба билан табриклашимиз керак», — деди Буну DSports Radio эфирида.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги Жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлигида 11 июндан 19 июлгача бўлиб ўтмоқда. Амалдаги жаҳон чемпиони — Аргентина терма жамоаси ҳисобланади.