locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мартинес ЖЧ-2026 да Жоау Феликсни Роналду билан жуфтликда майдонга туширишни режалаштирмоқда — Record

Феликс Конгога қарши баҳсда захира ўриндиғида қолган ва майдонга тушмаган эди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мартинес ЖЧ-2026 да Жоау Феликсни Роналду билан жуфтликда майдонга туширишни режалаштирмоқда — Record
ФОТО: Getty images
Жаҳон чемпионати
23.06.2026, Як.
Португалия
5
Ўзбекистон
0

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес Ўзбекистон га қарши кейинги ўйин олдидан жамоанинг ҳужум чизиғидаги тактик ўзгаришлар вариантларини ўрганмоқда, дея хабар беради Record.

Мураббийлар штаби Конго ДР терма жамоаси билан учрашувдан сўнг олдинги чизиқдаги ўйинчилар уйғунлигини янгилашни режалаштирмоқда.

Испаниялик мутахассис ҳужумчи Жоау Феликсни дастлабки дақиқалардан майдонга тушириш имкониятини кўриб чиқмоқда. Тахмин қилинишича, футболчи Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду билан бирга асосий таркибда майдонга тушади. Конго ДР терма жамоасига қарши биринчи ўйинда (1:1) Феликс захира ўриндиғида қолган ва майдонга тушмаган эди.

Португалия терма жамоаси ўзининг навбатдаги учрашувини 23 июнь куни Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўтказади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг