locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Маркус Решфорд бир қарорга келди: у “Барселона”га ўтмоқчи

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Маркус Решфорд келажаги борасида бир қарорга келди
ФОТО: Getty Images

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ҳужумчиси Маркус Решфорд келажаги борасида бир қарорга келди. Бу ҳақда El Nacional хабар бермоқда.

Манбага кўра, Решфорд фақатгина “Барселона”га ўтишни хоҳлайди. Ўтган мавсум ҳужумчи ижара асосида “Астон Вилла”да тўп сурди.

Аввалроқ каталонияликлар инглиз футболчисининг ушбу қарорини қадрлаши, бироқ ҳужумни кучайтириш учун “Ливерпуль” вингери Луис Диасни устувор вариант сифатида кўраётгани айтилганди.

Решфорд эса июн ойи давомида “Барселона”нинг якуний қарорини кутishga тайёр. Айни дамда 27 ёшли ҳужумчига “Челси”, “Арсенал”, “Астон Вилла”, “Интер” ва “Милан” клублари қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот учун, Решфорднинг “Манчестер Юнайтед”даги маоши мавсумига 10 миллион еврони ташкил қилади. Аммо вингер испан грандига ўтиш учун маошини камайтиришга ҳам тайёр.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг