“Манчестер Сити” ПСЖ футболчисини 100 миллион еврога сотиб олиши мумкин
Футбол
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images
Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ПСЖ'нинг 19 ёшли вингери Дезире Дуега қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.
Манбага кўра, парижликлар франциялик футболчини сотмоқчи эмас, шу боис клуб фақат 100 миллион евролик таклифларни кўриб чиқади.
Такидланишича, “шаҳарликлар” скаутлари сўнгги бир неча ой ичида Дуенинг ўйинини диққат билан кузатиб боришган.
Маълумот учун, Дуе жорий мавсум барча турнирларда 46 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 60 миллион еврога баҳоланмоқда.