locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Манчестер Сити” ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Манчестер Сити” ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин
ФОТО: Getty Images

Туркиянинг “Фенербахче” клуби “Манчестер Сити” қанот ҳимоячиси Кайл Уокерга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда журналист Ягыз Сабунчўғлу хабар берди.

Манбага кўра, Истанбулликлар раҳбарияти футболчига аллақачон таклиф билан чиққан. Қайд этилишича, Уокер камида икки йиллик шартномага эга бўлмоқчи.

Агар ҳимоячи “Фенербахче” билан келиша олмаса, “Манчестер Сити” уни текинга қўйиб юборишга тайёр. Турк клуби аллақачон футболчининг агентлари билан музокара олиб бормоқда.

Маълумот учун, Уокер ўтган мавсумни ижара асосида “Милан”да ўтказиб, 14 та ўйинда майдонга тушди. Унинг “шаҳарликлар” билан тузган амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг