“Манчестер Сити” “Галатасарой” футболчисини сотиб олиши мумкин
ФОТО: Getty Images
“Манчестер Сити” “Галатасарой”нинг 25 ёшли ярим ҳимоячиси Габриэл Сарага қизиқиш билдирмоқда ва ёзги трансферлар вақтида ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Fanatik нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, бразилиялик футболчининг эҳтимолий трансфери “шаҳарликлар”га 40 миллион еврога тушиши мумкин. Шунингдек, Сарага “Астон Вилла”, “Ноттингем Форест” ва “Эвертон” клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Маълумот учун, Габриэл Сара жорий мавсум барча турнирларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt’даги нархи 22 миллион евро деб баҳоланмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист